Пайшанба—Ёшлар куни
2026-03-12 14:50:00 / Новости
Фарғона вилоятининг йирик ҳудудларидан бири – Бешариқ туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда. Қишлоқ хўжалиги, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудга саноатни олиб кириш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Мана шундай соҳалар қаторига мактаб ва мактабгача таълим соҳасини ҳам қўшиш мумкин.
🖇Кеча туманнинг "Яккатут" маҳалласидаги 19-сонли умумтаълим мактабида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида замонавий футбол ва волейбол майдони қуриб битказилиб, тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.
🔍Унда туман ҳокими Расулжон Жўраев, туман прокурори, ҳоким ўринбосарилари, мактаб жамоаси ҳамда маҳалла нуронийлари иштирок этдилар.
📍Тадбирда сўз олган туман ҳокими мактаб жамоаси ва маҳалла аҳлини ажойиб майдончаларнинг очилиши билан табриклади ва улар томонидан рамзмий ленталар кесилиб, майдончада илк футбол тўпи сурилди.
Бу каби бунёдкорлик ишлари ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан етук бўлишига хизмат қилади.










