Халқлар дўстлиги куни Тахиатош туманида кенг нишонланди
2025-07-27 20:05:00 / Министрлик

Халқлар дўстлиги куни Тахиатош туманида кенг нишонланди
30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан туман марказида "Ўзбекистон - ягона Ватан" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон - улкан имконият ва ресурсларга эга бўлган давлат. Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз - турли миллат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.
Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлиги белгилаб қўйилган. Уларга ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган.Байрам тадбирида турли миллат вакилларининг истеъдодли эстрада хонандалари ижросидаги концерт дастури томоша қилиниб, унда қардош халқлар тилларида Ватан, дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.








