Ҳайвонлар, паррандалар, арилар, кўчатлар ва ўсимликларни ташиш
Кичик уй ҳайвонлари ва паррандаларни йўловчи поездларнинг барча вагонларида, фақат ветеринария маълумотномаси билан, шунингдек, бошқа юкларга зарар етказилишидан ва вагонни ифлосланишидан сақлаган ҳолда ташиш мумкин. Улар тараларга (қутиларга, саватларга, қафасларга) жойлаштирилиши ва қўл юкларини ташиш учун мўлжалланган жойларга эркин жойлаштирилиши керак.
Ушбу ташув багаж сифатида расмийлаштирилади ва багаж квитанцияси берилади (шаҳарлараро йўналишлар поездидан ташқари) ва “Йўловчининг қўл багажи” деб ёзилади.
Ташувга тариф бўйича тўлов олинади
Итларни, уй ҳайвонлари, паррандаларни боқиш ва қараш уларнинг эгалари ёки ҳамроҳлик қилувчининг мажбурияти ҳисобланади (йўловчининг айби билан ташувни ушланиб қўлишидан ташқари);
Ёввойи ҳайвонларни, кемирувчиларни, катта ва кичик чорваларни ва отларни ташиш тақиқланади.
Ветеринария сертификатини олиш тартиби билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг