Фуқароликдан чиқиш

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ёки фуқароликни йўқотиш сабабли вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан қабул қилинган илтимосномалар ёки аризалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилади.
Фуқароликдан чиқиш учун қуйидаги органларга мурожаат этилади:
- доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига;
- агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси доимий равишда хорижда истиқомат қилса, ўзи яшаб турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига.
Фуқароликдан чиқиш тўғрисидаги илтимосномага илова қилинадиган ҳужжатлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан ёки йўқотилган деб ҳисобланади.