Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги давлат муассасаси (кейинги ўринларда – Агентлик) фаолияти тартибга солинади.
Агентлик хорижий меҳнат соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Агентлик республика миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва уларни хорижга ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидаларига асосланган фаолиятни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Агентликнинг муассиси ҳисобланади.
Агентлик хорижда ваколатхоналарини ва республикада алоҳида юридик мақомга эга бўлмаган ҳудудий бошқармаларини белгиланган тартибда ташкил этади.
Агар Сиз миграция масалалари бўйича муаммога дуч келган бўлсангиз ёки миграцияга оид саволларингиз бўлса, "1282" қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.04.2025 йилдаги 252-сон