Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида беғараз кўмакни жалб этиш

ОАВни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида беғараз кўмак дейилганда:
- юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий эҳсонлари ва бошқа эҳсонлари;
- ташкилотларнинг молиявий маблағлари ва техник кўмаклашиш доирасидаги мол-мулки, грантлари ва бошқа беғараз ёрдами, шу жумладан сафарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элда ўтказиладиган тренинглар, семинарлар, конференциялар билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш;
- беғараз хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш тушунилади.
ОАВ таҳририятлари томонидан бир йил мобайнида кўмакнинг бир манбаидан олинган беғараз кўмак маблағлари суммаси (натура ифодасида кўмак берилган тақдирда — пул ифодасида қайта ҳисоблаб чиқилади) таҳририятнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ йиллик харажатлар умумий суммасининг 35 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
ОАВ таҳририятлари беғараз кўмак олинган кундан бошлаб 1 ой мобайнида белгиланган миқдордан ортиқча суммани кўмаклашган шахсга қайтариши шарт.