Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун қайта электрон ариза юбориш
Хизмат нархи: Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 2 баравари, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бепул амалга оширилади
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори
Хизматни кўрсатиш муддати: 10 иш куни ичида
Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар
- Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги «Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 283-сон қарори
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори