Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга санитария мақсадларида, шунингдек, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолатларда йўл қўйилади, бундан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари мустасно.

Дарахтлар ва буталарни кесиш тўлов асосида амалга оширилади, бундан санитария мақсадида кесиш ҳоллари мустасно.
- Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома ПАСПОРТИ
- Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома.
Юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган йирик ўлчамли (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) кўчатни экиш ҳамда уларни камида 2 йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбурият юклатилади.
Бунда дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни тўлаганлик юридик ва жисмоний шахсларни компенсациявий экиш ҳамда парвариш қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
- Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари томонидан амалга оширилади.
- Компенсациявий экиш ишлари Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари иштирокида амалга оширилади.
Дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади.
- Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш ва парвариш қилиш СХЕМАСИ.
- Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни хатловдан ўтказиш СХЕМАСИ.
- Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарарни ундириш МИҚДОРЛАРИ.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.08.2022 йилдаги 464-сон
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2022 йилдаги 86-сон
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.12.2021 йилдаги ПФ-46-сон