Ихтиёрий тугатиш тартиби

БОСҚИЧЛАР:
I. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари), вакиллари ёки ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
II. Тугатувчи тайинланади.
- Уч иш куни мобайнида – тижорат ташкилоти фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек, тижорат ташкилотининг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топширади.
V. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими ўн кундан кечиктирмай иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини аниқлайди. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ижро ишини тугаллайди ва ижро ҳужжатини тугатувчига юборади.
- Давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
VII. Тугатиш баланси таъсисчилар томонидан имзоланганидан сўнг, давлат солиқ хизмати ва Бюрога юборилади.
VIII. Тугатувчи тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади.
IX. Тугатувчи асосий ҳисобварақи ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида давлат архивига тижорат ташкилотининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топширади.
XI. Рўйхатдан ўтказувчи орган қарорни қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида қарорни тугатувчига беради.