«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш

«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш
Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
- Бунда кредитлар 33 миллион сўмгача миқдорда ҳокимлар ёрдамчиларининг тавсиялари асосида ажратилади.
- Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт воситаси сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.
Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган ва ўзини ўзи банд қиладиган хотин-қизларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
- «Аёллар дафтари»га киритилган, бироқ кредит олишни рад қилган хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасидаги ресурслар ҳисобидан йиллик 14 фоизлик ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
- Бунда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш шарти билан самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш Давлат дастурлари доирасидаги ресурслар ҳисобидан 225 миллион сўмдан ортиқ, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган тартиб асосида кредит ажратилиши мумкин.
Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир хотин-қиз учун 33 миллион сўмгача миқдорга мутаносиб равишда белгиланади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. 6260-сон. 13.07.2021 й.
- "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.03.2022 йилдаги 145-сон