Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
Ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эгалик қиладиган, қонунчиликка мувофиқ йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ва бунинг учун тегишли лицензияга эга бўлган ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.
Ташувчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш бошлангунига қадар суғурталаши шарт.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун ташувчининг ёзма шаклдаги аризаси асос бўлади. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси 1 йил муддатга тузилади. Йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси 3 ойдан 1 йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули битта йўловчига 44 млн. сўм миқдорда белгиланади, улардан:
- 40 млн. сўми — йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун;
- 4 млн. сўми — йўловчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун.
Ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари