Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш
Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектлари ҳисобланади:
- ёввойи ҳолда ўсувчи организмлар — дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;
- ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик гуруҳлари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи;
- камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турлари;
- ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки уларнинг ўсиш давридаги маҳсуллари.
Умумий фойдаланиш меъёрлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
- Ўсимлик дунёси объектларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиққанлик учун тўловлар МИҚДОРИ.
Ариза ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.