Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби
Қуйидаги объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мажбурий эмас:
- мавсумий ишлар учун вақтинча ва маиший бинолар;
- 300 (уч юз) куб метрдан ортиқ бўлмаган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги объектлар;
- 2 (икки) қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
- жорий таъмирланадиган бинолар, иншоотлар, бундан давлат бюджети ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қисми мустасно.