Чет элда бўлган Ўзбекистон фуқаросининг меросни расмийлаштириш тартиби

Ворислик – шахснинг вафотидан кейин унга хусусий мулк асосда тегишли бўлган мол-мулкнинг, шунингдек мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган баъзи ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг меросхўрларга ўтишидир.
Мерос қолдирувчининг ўлган куни у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади.
Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.
- Нотариусга тақдим этиладиган ҳужжатлар билан ҳаволада танишинг.
- Ҳужжатларни онлайн юбориш ва нотариус қабулига ёзилиш учун ҳаволага ўтинг.
Эслатма: агар чет элда яшаб турган фуқаро меросни қабул қилиш учун шахсан ўзи кела олмаса, ишончнома расмийлаштириш орқали ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ишончли вакилга ўтказиши мумкин.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Буйруғига илова.