IT мактаблар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблари ташкил этилди.
- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилари «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган давлат умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчиларини Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва IT-паркнинг маблағлари ҳисобидан ҳар йили БҲМнинг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофотлаш тизимини жорий қилинади.
- 2021 йил 1 январдан бошлаб А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари негизида умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчиларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб рақамли кўникмаларни эгаллаш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган ихтисослаштирилган мактабларнинг «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
Олий таълим муассасаларининг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича ўрта-махсус маълумотли ва камида бир йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига педагогика йўналиши бўйича масофавий ўқитиш шаклида тўлов-контракт асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
- Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаблар рўйхати