Электрон тижорат нима?

Электрон тижорат — товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тадбиркорлик фаолияти доирасида ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон савдо майдончаси орқали тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган олди-сотдиси
Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар, шунингдек электрон шаклда қайд этилган, ўз юборувчисини идентификация қилиш имконини берадиган ахборот қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади ҳамда улардан шартнома тузилганлигининг далили сифатида фойдаланилиши мумкин.
Шартнома фақат ахборот тизимларидан фойдаланилган ҳолда тузилганлигига асосланиб, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган давлат харидларига