Иш юритишни тўхтатиб туриш

- Иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари
Иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади.
Иш юритишни тўхтатиб туриш, уни тиклаш тўғрисида ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида суд ажрим чиқаради.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги, иш юритишни тиклашни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
- Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги Пленум қарори
- Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги Пленум қарори