«Темир дафтар» нима?

«Темир дафтар» — ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қайд этиш, муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
«Темир дафтар»га кириш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали ёки бевосита «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига бориш орқали тақдим этган мурожаати ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан хонадонма-хонадон юриш жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича киритилади.
- Оиланинг «Темир дафтар»га киритиш ҳақидаги мурожаати ёки ижтимоий ходим томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича икки иш кунида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ушбу оилалар (шахслар)нинг белгиланган тоифага тўғри келиши кейс-менежмент усули орқали ўрганиш натижасида аниқланади.
- Шакллантирилган тавсиянома бир иш куни ичида кўриб чиқиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритилади.