Божхона тўловларини тўлашнинг муддати ва тартиби

Божхона тўловлари божхона декларацияси қабул қилингунига қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда тўланади.
- Божхона тўловлари тўловчи томонидан божхона органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ шу мақсадларда очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига тўланади.
- Тўланган божхона тўловлари товар чиқариб юборилган кундан ёки тўланиши товарларнинг божхона расмийлаштирувига боғлиқ бўлмаган божхона тўловлари учун божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилган кундан эътиборан 5 иш куни ичида божхона органлари томонидан Давлат бюджетига ўтказилади.
- Божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади.
Божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартлари
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда уларнинг суммаларини тўлаш муддатлари
Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш божхона органларига товарлар чиқариб юборилгунига қадар ёхуд шундай таъминлашни назарда тутувчи ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар тақдим этилиши керак.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни
- Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. 912-сон. 18.11.2019 й.