Божхона муносабатлари

Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво ҳудуди Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар бўлиши мумкин, уларнинг ҳудудлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади.
- Божхона ҳудуди сарҳадлари, шунингдек эркин божхона зоналарининг ва эркин омборларнинг тегралари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси ҳисобланади.
- Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси товар ҳисобланади.
- Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товар ёхуд божхона ҳудудида эркин муомалага чиқарилган ёки шундай мақомга эга бўлган товар Ўзбекистон товаридир.
- Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилмаган товар, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ чет эл товари мақомини олган товар чет эл товаридир.