Уруғчилик тўғрисидаги

Уруғчилик — уруғликларни етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар билан боғлиқ бўлган фаолият.
- Уруғликларнинг генетик (нав) сифати уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробацияси, уруғлик экинларнинг навларини тупроққа экиб баҳолаш, уруғликларнинг лабораторияда ўтказиладиган нав синовлари натижалари бўйича аниқланади.
Уруғликларнинг экинбоплик сифатлари уруғликлар тўдаларидан ажратиб олинган намуналардан уруғликлар таҳлилини ўтказиш орқали аниқланади.
- Экиш учун фойдаланиладиган уруғликлар сертификатлаштирилиши лозим.
- Уруғликларни етиштириш, тайёрлаш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Илмий мақсадларда ва навни синаш учун олиб кирилаётган ҳамда олиб чиқилаётган уруғликлар учун божхона божи ундирилмайди ва улар квоталанмайди ҳамда лицензияланмайди.
- Уруғчилик соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.