Яйловлар тўғрисида

Яйловлар - чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир.
- Яйловлар умуммиллий бойлик бўлиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади.
- Яйловлар чўлдаги, ярим чўлдаги, тоғ олдидаги, тоғдаги ва текисликдаги, сув билан таъминланган ҳамда сув билан таъминланмаган яйловларга ажратилади.
- Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади.
Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини ижарага, шу жумладан иккиламчи ижарага олиш йўли билан яйловлардан фойдаланиши мумкин.
Яйловлар ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкин.
- Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.
- Юридик ва жисмоний шахслар яйловларни ифлослантирганлик, улардан оқилона фойдаланмаганлик, уларнинг таназзулга учраганлиги ва яйловлар тўғрисидаги қонунчиликни бошқача тарзда бузганлик натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.