Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида

Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни (уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини) тутиш мақсадида уларни излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилишдир.
Овчилик хўжаликлари қўриқлаш ходимларининг ўз лавозим мажбуриятларини бажараётганда хизмат қуроли билан овчилик хўжаликлари ҳудудида бўлиши ов қилиш ҳисобланмайди.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
- Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади. Тўловлар мазкур рухсатномалар берилаётганда киритилади.
Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ, рухсатнома берилганлиги учун тўлов киритилганидан кейин берилади.