Ҳаётий мисоллар
Жавоб: Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас. Шу сабабли, бундай даъво аризасини қабул қилиш суд томонидан рад қилинади.
Жавоб: Боладан алоҳида яшаётган ота бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
К. исмли шахс собиқ хотини билан ўзининг оталик ҳуқуқларини амалга ошириш, шу жумладан фарзандлари билан кўришиш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузиши мумкин. Агар улар келиша олмасалар, низо фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади.
Жавоб: Қонунчиликка кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.
Шу сабабли, Т. исмли шахс гарчи у оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлсада, фарзандига нисбатан моддий таъминот бериш мажбуриятига эга.
Жавоб: Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти суд томонидан етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин.
Жавоб: Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.