Меҳнат муҳофазаси асослари

Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилиши лозим.
Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун иш берувчи жавобгар бўлади.
Иш берувчи барча янги ишга кираётган ва бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар беради.
Фуқароларни соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига тўғри келмайдиган ишга қабул қилиш ва ходимларни бошқа шундай ишга ўтказиш тақиқланади.
Иш берувчи томонидан муносиб меҳнат шароити яратилмаганда ёки меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганда, меҳнат бўйича давлат техник инспекторига мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.