Ходимнинг ҳуқуқлари

16 ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин.
Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш берувчилар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
- Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори