Суд ҳокимияти ва унинг тизими

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини жорий этди.
Суднинг вазифалари — Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.
|
Судлар |
Сони |
|
Жиноят ишлари бўйича туман(шаҳар) судлари |
199 |
|
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари |
75 |
|
Туман (шахар) маъмурий судлари |
199 |
|
Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари |
71 |