Ичимлик сувига оид масалалар

Истеъмолчиларга сув бериш ва улардан оқова сувларни қабул қилиш фақат сув қувури-канализация хўжалиги ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.
Кўп квартирали турар жойларнинг юқори қаватларига сув чиқмаган тақдирда, бу хонадон эгаларининг сув сарфи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган кўчадаги сув манбаларидан сув олиш нормалари бўйича, ширкатлар, сув таъминоти ташкилоти вакиллари иштирокида сув бўлмаган кунлар учун тузилган далолатнома асосида ҳисобланади.
Ҳисоблагич билан таъминланмаган истеъмолчи (фуқаролар) томонидан сарфланган сув миқдори ҳокимликлар томонидан тасдиқланган амалдаги сув истеъмоли нормаларига мувофиқ ҳисобланади.
Совуқ сув ва канализация хизмати бўйича тарифлар билан ҳаволада танишинг.
Тарифлар калкулятори билан ҳаволада танишинг.