Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

- Истеъмолчи иссиқлик энергияси тўлиқ узиб қўйилиши ва танаффуслар тўғрисида ёзма шаклда огоҳлантирилади.
- Далолатноманинг 1 нусхаси уланиш эгасига (истеъмолчига) топширилади.
- Далолатнома истеъмолчи жавобгарлигини аниқлаш ва етказилган зарарни қоплаш учун асос ҳисобланади.
- Режали таъмирлаш бажарилганда ёки янги истеъмолчи тармоққа уланганда етказиб берувчи иссиқлик таъминотини узиб қўйиш ҳуқуқига эга.
- Режали таъмирлаш ишлари бажарилаётганда, иссиқлик таъминоти бир йилда 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узиб қўйилиши мумкин.
- Етказиб берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар учун тўлиқ ҳажмда жавоб беради.