Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Транспорт воситаларидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир.
Суғурта қилиш мазкур фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлган махсус юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Суғурта ташкилоти транспорт воситаси эгасининг ўзи томонидан танланади
Президентнинг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига ўзгартириши киритиш таклифи берилган эди. Сенат ўзгартишни маъқуллади.
Унга кўра, қонун кучга киргач, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш (жарима майдончасига қўйиш) тартиби бекор қилинади.