Дори воситалари ва тиббий буюмларни бериш

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фақат дорихоналар ҳамда уларнинг филиаллари томонидан амалга оширилади.
Дори воситаларини чакана реализация қилиш рецептлар бўйича ёки рецептсиз амалга оширилади.
- Рецепт даволовчи шифокор томонидан берилади. Дори воситаси рецептда назарда тутилган миқдорда олиб бўлинганда унга «Рецепт ҳақиқий эмас» деган штамп босилади ва дорихонада қолдирилади.
Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.
- Рецептсиз бериладиган дори воситалар, рецепт бланки ва тиббий буюмлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. 185-сон. 06.04.2017 й.
- "Тиббий буюмлар рўйхати" Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон буйруғи
- "Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 июлдаги 8-сон буйруғи