Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бўйича имтиёзлар

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади
- 1. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
- 2. Чин етимлар;
- 3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- 4. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
- 5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
- 6. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
- 7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
- 8. Байналмилалчи-жангчилар;
- 9. Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
- 10. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
- 11. Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар;
- 12. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар1;
- 13. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар2;
- 14. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар3;
- 15. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар4;
- 16. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари5.
1) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
2) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
3) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
4) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади.
5) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади.