Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти
Қуйидагилар жамғариб бориладиган пенсия таъминотини олишлар мумкин:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари;
- Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш иш берувчининг талабномасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг асосий иш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг аризасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг яшаш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахслар фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида электрон ариза беришлари лозим.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларидан, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга ҳисоблаб чиқарилган фоизлардан ҳамда бундай маблағлар фойдаланилишидан фуқаролар ва Халқ банки оладиган бошқа даромадлардан, жамғариб бориладиган пенсия тўловларидан, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари айланмасидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш учун қуйидаги "1140" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1106" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.