Никоҳ тузиш тартиби

Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг ФҲДЁ органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
- Узрли сабаблар бўлганда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаганнинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши — эмансипация) ФҲДЁ органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.
- Алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар) никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
- Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.
- Ушбу хизматни Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиб олиш мумкин.
Никоҳни қайд этганлик учун давлат божи ундирилади.
Фойдали ҳаволалар
Никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁ органига ариза юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
ФҲДЁ органи қабулига ёзиши учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Ҳужжатларни легализациялаш ва апостиль қўйиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.