Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида

Тўлов — пул мажбуриятини нақд пул маблағлари билан бажариш ёхуд пул маблағларини тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш.
Тўлов тизими тўловларни тўлов тизимининг оператори, тўлов тизими иштирокчилари ва (ёки) тўлов ташкилотларининг тўлов тизими оператори томонидан белгиланган тўлов тизимининг тартиб-таомилларини, инфратузилмасини ва қоидаларини қўллаш воситасида ҳамкорлик қилиш йўли билан амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлар мажмуидир.
- Тўлов тизими оператори билан ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ва тўлов тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган банклар тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади.
Электрон тўлов воситаси ўзига тақдим этилган тўлов хизматларидан фойдаланувчи электрон тўлов воситасидан уни бериш ва ундан фойдаланиш шартларига мувофиқ фойдаланиши, шунингдек тўлов хизматларини етказиб берувчини ёки у томонидан кўрсатилган шахсни тўлов воситаси йўқолганлиги, ўғирланганлиги, ўзлаштирилганлиги ёки ундан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисида дарҳол хабардор этиши шарт.
- Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Норматив ҳужжатлар
Бошқа тегишли мақолалар