Боғчага тўланадиган тўловлар

Боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдори билан қуйида танишинг.
- Боғчада тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдори шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
- фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинсин;
- 3 ёшгача бўлган фарзандлари учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан субсидиялар белгиланган тартибда ажратилсин.
Агар битта оиладан 2 ва ундан ортиқ болалар турли боғчаларга қатнаса, ота-оналар бир фарзанди борадиган боғчага иккинчи фарзанди борадиган боғчадан унинг қатнаши тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.
- Боғчаларда тўловлар ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўловлар эса, бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Бунда тўловлар боланинг шу ойда боғчага қатнайдиган кунларга мутаносиб равишда тўланади.
- Боғчаларда тўловлар банклар (жамғарма кассалар) орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) тўланади. Бунда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси боғчага тақдим этилади.