Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилган.
- Фондга ҳомийлик қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилади.
- Фонд солиқларнинг барча турларидан озод этилади (ижтимоий солиқ бундан мустасно).
2024 йил 1 январга қадар даволанишга муҳтож бўлган болалар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Болалар жамоат фонди томонидан олиб келинадиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва протезлаш воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.