АвтоХабар: ҳайдовчига хабар юбориш хизмати my.gov.uz порталида ишга туширилди
Эндиликда автомобиль рақами орқали ҳайдовчига хабар юбориш имконияти "my.gov.uz" иловасида ҳам пайдо бўлди.
Автомобиль эгасига хабар юбориш энди нафақат "Road24" орқали, балки электрон ҳукумат портали — "my.gov.uz" иловаси орқали ҳам амалга оширилади:
• Андроид
• iOS

Ҳайдовчи танланган хабарни дарҳол пуш-билдиришнома тарзида қабул қилади. Ушбу функция автомобиль эгаси my.gov.uz тизимига ўз транспорт воситасини қўшган бўлса ишлайди. Юбориладиган хабарлар рўйхати қуйидагича:
• Йўлимни тўсиб қўйгансиз
• Фараларингиз носоз
• Машина ногиронлар учун ажратилган жойда тўхтаган
• Фараларингиз ёқилган
• Автомобиль сигнализацияси ишга тушган
• Ғилдирагингиз шамолламай қолган
• Автомобилингизнинг эшиклари (ёки ойналари) очиқ
Хабар аноним юборилади. "Road24" фарқли равишда, бу ерда хабар юборувчининг жойлашуви кўрсатилмайди. Шунингдек, тайёр хабарлар сони рақобатчиларникига қараганда камроқ — масалан, ҳайдовчига миннатдорчилик билдириш функцияси йўқ.