Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқи

Истеъмолчига нуқсонли товар сотилиши мумкин.
- Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.
- Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.
- Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати
Нуқсонли товарни алмаштириш ва нуқсонни бартараф этиш
Товарнинг нуқсонлари аниқланганда, шу кундан бошлаб 7 кунлик ичида товар айни шундай маркали товарга алмаштирилади.
Муддат узайтирилиши мумкин, агар:
- Ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлайди.
- Истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этишни талаб қилиши мумкин.
Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) нуқсонли товарни алмаштирмаса, қайтариб олмаса ёки нуқсонни бартараф этмаса ваколатли органларга мурожаат этиш мумкин.