Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш

- Автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Автомототранспорт воситасини охирги ўн икки ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.
- Ариза ҳамда тегишли ҳужжатлар қабул қилиниб олингандан сўнг навбат билан расмга тушиб, планшет орқали ҳужжатга имзо қўйиб, янги гувоҳнома чоп этилиши кутиб турилади (ушбу жараёнга 5 дақиқа вақт сарфланади).
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
2015 йилдан кейин берилганлари — 2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш Қўлланма