"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг мақсади ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламига маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишдан иборат.
2024 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий тўловларни қабул қилиш, тайинлаш ва тўлаш бўйича барча масалалар президент ҳузуридаги "Инсон" Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигининг ижтимоий хизматлар марказларида ҳал этилади.
“Инсон” марказлари қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахслар ва оилаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади ва одамларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олишга кўмаклашади.
- Марказ ходимлари ижтимоий ҳимояни ташкил этишлари ва маҳалла даражасида аҳолининг муаммоларини ҳал қилишлари, ижтимоий ҳимоянинг мақсадли ва самарадорлигини оширишлари ҳамда ёрдамга муҳтож аҳолининг ижтимоийлашувига ёрдам беришлари шарт.
- Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахслар билан ишлаш ҳамда тазйиққа учраган хотин-қизлар, кексалар ва вояга этмаганларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатади.