16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш

16 ёшгача бўлган ногирон болалар деганда жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахслар тушунилади.
- ТМК томонидан бериладиган болаларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тўғрисида тиббий хулоса болаларга ижтимоий нафақа тайинлашга асос бўлади.
Ваколатли орган: яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссияси
- Тиббий хулоса олиш учун болаларнинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма, зарурият бўлган ҳолларда рентген, УТТ, ЭЭГ, компьютер томографияси, лаборатория-биохимик синамалари ва ўтказилган бошқа текширувлар) тақдим этилади.
Хизмат учун тўлов: бепул