Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома

Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома меросни қабул қилиб олган меросхўрларга қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари
- Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома меросни қабул қилиб олган меросхўрларга қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
- Меросхўрлар муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган бўлган ҳолларда, уларнинг қонуний вакиллари уларнинг номидан ва (ёки) уларнинг ҳузурида ҳаракат қилишади
Изоҳ: Ўзбекистон Республкасининг Солиқ қодекси давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод етилиши мумкин.
Хизматни олиш муддати: Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Солик кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Буйруғига илова.