Ўзбекистон Республикасида нотариат (нотариуслар)

- Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилади. Нотариусларнинг реестрини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юритади.
- Бошқа давлатларнинг ҳудудида нотариал ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси консуллари амалга оширади.
- Нотариал идораларда нотариал иш юритиш қоидаларига мувофиқ олиб боради.
Нотариал ҳаракатларнинг махфийлиги
Нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар тўғрисида ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.
Электрон нотариус
Портал имкониятлари:
- Қабулга ёзилиш - Ўзингизга қулай вақтда ва сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг;
- Нотариусни қидириш - Харитада энг яқин нотариус ёки нотариал идорани топинг;
- Электрон мурожаат - Олди-сотди, айирбошлаш ёки хадя этиш учун электрон ариза беринг;
- Хизматлар бўйича маълумот - Ўзингиз қизиқаётган хизмат бўйича маълумот олинг;
- Нотариуслар рейтинги - Нотариус ҳақида ўз фикрингизни қолдиринг ва хизмат сифатини баҳоланг;
- Очиқ маълумотлар - Нотариал идоралар, нотариуслар ҳамда нотариал ҳизматлар бўйича маълумотлар.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонун
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг "Нотариал идораларда нотариал иш юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи