Кафиллик шартномаларини тасдиқлаш

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари
- Кредитор тарафдан: Ишончнома орқали Кредиторнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
- Кафил тарафдан: Кафил /ёки/ Ишончнома орқали Кафилнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
- Қарздор тарафдан: Қарздор /ёки/ Ишончнома орқали Қарздорнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
Хизмат учун тўлов миқдорлари билан ҳаволада танишинг.
- Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Электрон нотариус порталидан фойдаланинг.
- Судга мурожаат қилиш тартиби билан ҳаволада танишинг.
Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Буйруғига илова.