Автотранспорт воситасини бошқариш ва/ёки тасарруф этиш учун ишончнома

Автомототранспорт воситаларини бошқариш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари нотариал тартибда тасдиқланиши керак.
- Кўрсатиладиган хизмат учун йиғим ундирилади. Ҳисоблашни электрон калкулятор орқали амалга ошириш мумкин.
Транспорт воситасини яқин қариндошлар (эр (хотин), ота-она, болалар, ака-укалар ва опа-сингиллар) ўртасида мажбурий тартибда нотариал ишончномаларни расмийлаштирмасдан бошқаришига рухсат берилди.
- Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.
- Қариндошлик даражаси транспорт воситаси эгасининг талабига биноан кўрсатилиши мумкин.
- Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Электрон нотариус порталидан фойдаланинг.
Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. ПФ-5816-сон. 09.09.2019 й.
- 2006 йил 7 мартдаги 38-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори.
- 2017 йил 31 августдаги 683-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.