Хотин-қизлар учун имтиёзли ипотека кредити
Мазкур кредит тури оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга берилади.
- Давлат дастури доирасида шаҳарлардан арзон квартиралар ва қишлоқ жойларидан бир қаватли уйлар ипотека кредити асосида берилади.
- Яшаш шароитларига яхшилашга муҳтож аёллар учун квартираларни белгилаш туман (шаҳар) ҳокимиятларида ташкил этилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Талабгор Давлат дастурида иштирок этаётган банк филиалига кредит ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Аризани кўриб чиқиш муддати 15 банк куни ҳисобланади.
- Сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори
- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори
- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. ПФ-5886-сон. 28.11.2019 й.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. ПҚ-4701-сон. 01.05.2020 й.