Ҳарбий хизматнинг бошланиши ва тугаши

Ҳарбий хизматдан резервга бўшатилиши ёки истеъфога чиқарилиши муносабати билан ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилган кун ҳарбий хизматчи учун ҳарбий хизматда бўлишнинг тугаши ҳисобланади.
Ҳарбий хизматчи унинг ҳарбий хизмат муддати тугаган куни шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно, агар ҳарбий хизматчи:
- стационар даволанишда бўлса;
- ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (ҳарбий хизматчи аёллар) ёки болани парваришлаш таътилида бўлса;
- асирда бўлса, гаровда ушлаб турилган бўлса;
- бедарак йўқолган бўлса — қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган бошқа ҳолларда.