Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш
Юқори профессионал тайёргарликка ва катта иш тажрибасига эга фуқаролар ҳам контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгунига қадар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар.
Фуқаролар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ва идора билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузадилар.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни
- "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
- “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш” ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори