Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома

Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи:
Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари:
- Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома меросни қабул қилиб олган меросхўрларга қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
- Мерохўрлар Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган бўлган ҳолларда, уларнинг қонуний вакиллари уларнинг номидан ва (ёки) уларнинг ҳузурида ҳаракат қилишади.
Хизматни олиш муддати:
ЎзР Фуқаролик кодекси
1146-модда. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш
Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Солик кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Буйруғига илова.